Ана холос! Индонезияда карантин қоидаларини бузганларнинг расмлари ижтимоий тармоқларга жойланмоқда

Ана холос! Индонезияда карантин қоидаларини бузганларнинг расмлари ижтимоий тармоқларга жойланмоқда

Индонезияда маҳаллий ҳокимликлар коронавирус туфайли жорий этилган карантин қоидаларини бузганларга қарши ўз жазо чораларини қўллай бошлади, дея ёзади Straits Times нашри.

Масалан, Ачех вилоятида қоидабузарлар Қуръон ўқишига тўғри келади. Албатта, бу номусулмонларга тегишли эмас, аммо вилоят аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этади.

Бенкулу вилоятида эса кўчага ҳимоя ниқобисиз чиққанлар ёки ижтимоий масофа қоидасини бузганларнинг бўйнига кечирим сўралган ёзув илиб қўйиляпти. Устига-устак, уларнинг расмлари ижтимоий тармоқларга жойланяпти. Раҳбарларнинг фикрича, бунда жазо қоидабузарларнинг фойдасига хизмат қилади. 

Пойтахт Жакартада кўчага ҳимоя ниқобисиз чиққанлар жаримага тортилади, оммавий тадбир ўтказишга қўйилган тақиқни бузганлар эса оммавий ҳожатхоналарни тозалашга юборилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Индонезияда жами 25 216 киши коронавирус билан касалланган, 1520 киши вафот этган, 6,4 мингдан ортиқ киши тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!