"Аллоҳ йўлида дўстлашиш..."
Аллоҳ йўлида дўстлашишнинг қуйидаги қоидалари мавжуд:
иймонли, ибодатли мўмин билан дўст тутиниш;
дўстига ҳамиша Аллоҳнинг буйруқларини эслатиб туриш;
ўзига раво кўрган ҳар бир яхшиликни дўсти учун ҳам раво кўриш;
ўзи қочган ҳар бир ёмонликдан дўстини ҳам асраш, огоҳлантириш;
дўстлар орасига дунёвий манфаатларнинг аралашмаслиги, яъни дўстлик моддий манфаатдорлик асосига қўйилмаслиги;
дўстни Аллоҳ яратган бор камчилигу фазилатлари билан қабул қилиш;
ҳар қандай ҳолатда, яъни борида ҳам, йўғида ҳам, яхши-ёмон кунида ҳам дўстининг ёнида бўлиш;
керак бўлганда, ундан молини ҳам, жонини ҳам аямаслик;
Аллоҳ таолонинг розилиги учун дўстини ҳар қандай камситиш ва ноҳақликлардан ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва обрўйини сақлашга астойдил ҳаракат қилиш.
Тўғри, бу айтилганларга тўлиқ амал қилиш жуда оғир, жуда қийин. Аммо, бунинг мукофоти жаннат эканига астойдил ишонган ҳолда ҳаракат қилсангиз, инша Аллоҳ, Робб таолонинг Ўзи сизга ёрдам беради ва бу дўстликка қай даражада амал қилишга улгуришингиздан қатъиназар, инша Аллоҳ, ҳадисда айтилганидек, қиёмат куни Аршининг соясидан жой олувчи, биргаликда Жаннатга кирувчи бахтлилардан бўласиз!
Азиз мўмин ва мўминалар! Сиз учун Аллоҳ йўлидаги биргина дўстингиз бўлса бас, ўша сизга қиёмат кунига кифоя қилади.