АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан муносабатлари яхши эканини таъкидлар экан, айни пайтда Исроил раҳбари янада масъулиятли ҳаракат қилиши лозимлигини билдирди.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув чоғида журналистлар Трампдан Нетаньяҳудан кўнгли қолган-қолмаганини сўрашди.
«Йўқ. Бизнинг муносабатларимиз ажойиб. Қўшма Штатларсиз Исроил бўлмас эди. Менсиз ҳам Исроил бўлмас эди, чунки мен қилган ишларни бошқа ҳеч бир президент қилишга тайёр эмасди. Мен Биби (Нетаньяҳу) билан доимо жуда яхши муносабатда бўлганман. Аммо энди у Ливан масаласида кўпроқ масъулият намоён қилиши керак», — деди Трамп.
Бу баёнот АҚШ ва Исроил раҳбарлари ўртасида Ливан ҳамда Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан кескин мулоқотлар бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида янгради. Трамп шу билан бирга Вашингтон ва Тель-Авив ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мустаҳкамлигича қолаётганини ҳам таъкидлади.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Россия президенти Владимир Путин Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларга Москва янада кучли ва кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.