2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳининг биринчи босқич ўйини Эрон ва Янги Зеландия ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин "Соу-Фай" стадионида (Инглвуд, АҚШ) бўлиб ўтди. Мексикалик ҳакам Сесар Рамос Паласуэлос ҳакамлик қилди. Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
33-дақиқада Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Рамин Резаян ҳисобни тенглаштирди. Аввалроқ, еттинчи дақиқада Янги Зеландия ҳужумчиси Элайдж Жаст ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Жаст иккинчи голни киритиб, Янги Зеландияга устунлик келтирди, аммо "Ростов" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Моҳеби тез орада ҳисобни тенглаштирди. Якуний ҳисоб 2:2 бўлди.
G гуруҳининг иккинчи босқичида Эрон терма жамоаси Бельгия (21 июнь), учинчи босқичда эса Миср (27 июнь) билан тўқнаш келади. Янги Зеландия иккинчи босқичда Миср (22 июн) ва учинчи босқичда Бельгия (27 июн) билан тўқнаш келади.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.