Соҳилга ташланган Тимми китининг йўқ қилиниши деярли чиқиндисиз амалга оширилди. Унинг ёғи биодизел ишлаб чиқариш учун ишлатилади ва суяклар, тери ва пайларни ўз ичига олган қолдиқлари цемент заводи учун биомасса хом ашёси сифатида ишлатилади.
Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.
Кит бир неча ҳафта олдин Даниянинг Анхольт ороли пляжида топилган. Сутэмизувчини бир неча бўлакларга бўлиш учун экскаватор ишлатилган. Унинг қолдиқлари жума куни пляждан олиб кетилган ва душанба куни қайта ишлаш учун материкка юборилган.
Китнинг баъзи суяклари Москвадаги музейга топширилди ва у ерда улар илмий коллекцияга қўшилади. Ҳайвондан қолган ҳар қандай нарса саноат мақсадларида ишлатилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу унинг барча қисмларидан атроф-муҳитга зарар етказмасдан фойдаланишнинг ажойиб усули.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.