"Исроил АҚШ билан ҳамкорликда Эронга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт давомида ушбу мамлакатнинг ядровий ва ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиб, шунингдек, мамлакат раҳбариятини жиловлаб (раҳбарларини йўқ қилиб), Эрон томонидан келаётган ядровий таҳдиднинг олдини олди", — деб баёнот берди бош вазир Бинямин Нетаняху матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Исроил АҚШ билан биргаликда энг йирик ҳужумкор ҳаво амалиётини амалга оширган ва ядро дастури олимларини зарарсизлантирган, Эрон раҳбариятини йўқ қилган, ядровий объектларни, ракеталарни ва уларни ишлаб чиқарадиган заводларни вайрон қилган, шунингдек, ҳарбий инфратузилмага зарбалар бериб, Эрон флоти ва ҳарбий ҳаво кучларини йўқ қилган, “Басиж” қўмондонларини зарарсизлантириб, Эрон иқтисодиётига “улкан зарар” етказган.
Нетаняху Эрон “ядро қуроли сари шиддат билан интилаётган” бўлганини ҳамда, эндиликда ўзининг ракета ва ядро саноатини шошилинч равишда ер остига яшираётганини айтди.
Бош вазир кураш ҳали тугамаганини ва Исроил Эрон ҳамда унинг Ғазо, Ливан, Сурия ва Яманда қўллаб-қувватлаётган гуруҳларига нисбатан ҳушёрликни сақлаши кераклигини таъкидлади.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.