Алишер Усмонов 2019 йил бошида AliExpress Russia корхонасини ишга туширади

Алишер Усмонов 2019 йил бошида AliExpress Russia корхонасини ишга туширади

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди, Alibaba Group, Mail.ru ва Мегафон нинг электрон тижорат соҳасидаги қўшма корхонаси 2019 йил бошида ишга тушади. Бу ҳақда USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов маълум қилди, дея хабар беради ТАСС .

Биз финишга етиб келдик. Келгуси йилдаёқ бу корхона ишга тушади деган умиддаман , таъкидлади Усмонов.

Миллиардерга кўра, келишувни якунлаш учун бир неча шартлар қабул қилиниши лозим эди. Жумладан, технологик хавфсизликни Россия ресурслари ҳисобидан таъминлаш, шунингдек, Alibaba компанияси технологияларидан Россияда фойдаланиш имконияти. Қўшма корхона серверлари ҳам Россия ҳудудида бўлиши лозим.

Маълумот учун, 2018 йил сентябрида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди, Alibaba Group, Mail.ru ва Мегафон электрон тижорат соҳасида Россия ва МДҲда энг йирик қўшма корхона бўлиши кутилаётган AliExpress Russia қўшма корхонаси доирасидаги стратегик ҳамкорлик ҳақида маълум қилганди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!