“Агробанк” ва "Халқ банки" масъул шахслари фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни еб юборишди

“Агробанк” ва "Халқ банки" масъул шахслари фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни еб юборишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.О.” МЧЖ раҳбари С.М. “Агробанк” Янгиқўрғон филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали “чорвачилик” йўналишида 8 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз кредит ажратилишига эришиб, 260,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, АТ “Халқ банк” Учқизил филиали бўлими бошлиғи Ш.Т. 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, қалбаки муҳр ва штампдан фойдаланиш орқали “Ҳунарманд” бошқармасидан тегишли тавсияномани олишга эришиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган 132 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!