"Агар Ғарб қурол бермаса Украина Россияга қарши белкураклар билан курашади" - Кулеба

"Агар Ғарб қурол бермаса Украина Россияга қарши белкураклар билан курашади" - Кулеба

Ғарб давлатлари Киевга қурол етказиб беришни тўхтатса ҳам унинг мамлакати Россияга қаршилик кўрсатишни давом эттиради ва “белкураклар билан курашади”. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ARD телеканали эфирида айтиб ўтди.

“Агар қуролимиз бўлмаса, майли, белкурак билан курашамиз, лекин ўзимизни ҳимоя қиламиз, чунки бу бизнинг мавжудлигимиз учун урушдир. Шундай қилиб, биз қанчалик тез қурол олсак, улар [Киевга] қанчалик тезроқ юборилса, бизга шунчалик ёрдам бўлади. Агар қурол кечроқ юборилса ҳам, биз барибир “раҳмат” деймиз, лекин кўп нарса йўқотилган, кўп қурбон берилган бўлади”, дейди Кулеба.

Шу билан бирга, Кулебанинг таъкидлашича, Ғарбдагилар ҳеч ким Украина қурол-яроғ етказиб бермаса, Киев ён беришга тайёр бўлишига ишонмаслиги керак.

Бундан ташқари, вазир Украинада Россиядагига қараганда анча кам қурол борлигини тан олган.

“Биз бундай номутаносиблик билан урушда ғалаба қозона олмаймиз”, дея хулоса қилган у Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эҳтиёж борлигини таъкидлаб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (15 )

    Abu Firdavs
    Juda kuchli gap bo'libdiyu
    Бобур Мамажонов
    endi Belkurak qimmat bolarkanda
    Qurbanov
    hozi garb silarga yordamni tuhtatsin birinchi bulip sen qochasan iflos senlarni ahmaqona rejalaring halqni rasvo qilayapdi
    Буни украинпарастлар кайдан билсин. Россия украинлар билан эмас гарб давлатлари билан уришаяпти. Айнан 1 та давлатга эмас. Буни украинпарастлар тушуниб етганда яхши буларди. Хар балоларни ёзавермасди комментга
    Х
    Бу Кулебанинг рухий уйини.Хозир Зеля хам унинг атрофидагилар хам эплаганча пулни кучириб жойни тайёрлаб куйибди.Сал огир келса халкни уз ихтиёрига ташлайдию сурворади.
    Sherzodbek
    Vo~xa~xa~xa
    Bahodir
    Бу америка ва британияни уйини Зеленский бошчилигидаги хаммаси актёрлар улар ёзиб берилган нарсани укиб бераяпти холос.
    Х
    Балким хакдирсиз аммо Зеленни командаси хам зоопаркдаги маймунлардек рухиятга караб томоша курсатиш устасига айланиб булишган.Аудиторияга караб гох кип кизил кетларини курсатишади гохида кийшик тишларини.
    РМ
    Shunday
    МУХАММАДХОН
    Қойл зур гаприбдку билдида энди шунча инсонлар нобут буляпти тухтатиш кере уришни
    МТС
    Егош милтиклархам комадими?
    Хамза
    Энди ЕИ ва АКШ Россия бел куракларига санкция куялмайди.
    dilirabo
    Урушдан озик,ланяпдими булар дейман. Хакли кирилиб йу́к, бу́пкетгунча курашаведи шекили
    Ulug'bek
    Bumagan gap qurol berish tuxtasa bu kuntalar qochib qoladi karochee taslim bulinglar
    Мадаминов Ё
    Гарб курол беришга мажбур фашизмни енгишга Украинага ёрдам бериш тугул хамма бир булиб Россия фашизмини ер билан яксон килиш керак