Афсус! Машҳур сериал актёри 14 ёшида вафот этди

Афсус! Машҳур сериал актёри 14 ёшида вафот этди

14 ёшли актёр Жек Бернс вафот этди. Бу ҳақда Британиянинг “Metro” нашри хабар бермоқда.

Жек Бернс "Кўз олдида", "Бизлардан биримиз" ва "Мусофир аёл" каби телесериаллардаги эпизодик роллари билан танилган. Бундан ташқари, у балет раққоси бўлган - у нуфузли ўқув юртида таҳсил олган.

Жек Бернс ота-онаси билан Шотландиянинг Гренок шаҳрида яшар эди. Йигитнинг ўлими сабаби ҳозирча маълум эмас, аммо маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари далилларни синчковлик билан ўрганишмоқда.

12 октабр куни унинг дафн маросими бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!