Афғонистон: сайлов кунида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Афғонистон: сайлов кунида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Кеча, 20 октябрь куни Афғонистонда парламентнинг қуйи палатасига сайлов чоғида юз берган портлашлар натижасида 44 киши ҳалок бўлди, 238 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий “Пажвак” агентлиги хабар тарқатди. 

Биргина пойтахт Кобулдаги сайлов участкасида худкуш ҳужумчи амалга оширган портлаш 15 кишини ҳаётдан олиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида тинч фуқаролар ҳам, сайлов комиссияси аъзолари ва полициячилар ҳам бор.  

Кечаги сайловда парламентнинг қуйи палатасидаги 250 ўрин учун 2558 нафар номзод беллашди. Сайлов натижалари октябрь ойининг охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!