Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Ман Сити» рақибини тор-мор келтирди
Англия Кубоги-2025/2026 мавсуми 3-босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда мамлакатнинг учинчи лигаси вакили "Эксетер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Жамоалар Манчестердаги "Этиҳад" стадионида тўқнаш келишди. Хосеп Гвардиола шогирдлари ўйинда 10:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди.
Шу тариқа "Манчестер Сити" Англия кубогининг кейинги босқичига йўлланма олди. "Эксетер Сити" турнирдаги иштирокини якунлади.
Манчестер Сити - Экстер Сити - 10:1
Голлар: Аллейн, 12 (1:0). Родри, 24 (2:0). Дойл-Хейс, 42 - автогол (3:0). Фицуотер, 45 - автогол (4:0). Льюис, 49 (5:0). Семеньо, 54 (6:0). Рейндерс, 72 (7:0). ОРайли, 79 (8:0). Макайду, 86 (9:0). George Birch, 90 (9:1). Льюис, 90 (10:1)
Манчестер Сити: Траффорд, Аке (Мфуни, 46), Аллейн (Бернарду Силва, 64), Абдуқодир Ҳусанов, Льюис, Родри (ОРайли, 46), Семеньо (Доку, 64), Шерки, Рейндерс, Макайду, Холанн (Мукаса, 46)
Эксетер Сити: Уитворт, Luca Woodhouse, Фицуотер, Тернс, Liam Oakes (George Birch, 82), Брирли (Эдвард Фрэнсис, 82), Дойл-Хейс, Нисканен, Рис Коул (Akeel Higgins, 59), Джек Эйтчисон (Carlos Mendes, 59), Джейден Уэрем (Магеннис, 46)
Огоҳлантиришлар: Luca Woodhouse, 81
