Ушбу тайинлов 8 январ куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу томонидан эълон қилинди. Associated Press нашрининг ёзишича, тайинлов АҚШ расмийси томонидан ҳам тасдиқланган.
Младенов АҚШ воситачилигида сулҳнинг кейинги босқичида Ғазо секторини бошқариш вазифаси юклатилган, лекин ҳали синовдан ўтмаган халқаро тузилманинг энг юқори лавозимли расмийсига айланди.
Reutersʼнинг ёзишича, 9 январ куни Николай Младенов босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Рамаллаҳда Фаластин маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Ҳусайн аш-Шайх билан ҳам учрашди.
Младенов Болгариянинг собиқ мудофаа ва ташқи ишлар вазири бўлиб, 2013–2015 йилларда БМТнинг Ироқ бўйича махсус вакили, 2015–2020 йилларда эса БМТнинг Яқин Шарқ бўйича тинчлик элчиси бўлиб ишлаган. У бу лавозимда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги чегарадош зўравонликни юмшатишга ва музокаралар ғоясини сақлаб қолишга ёрдам берган.
Сулҳ битимига кўра, Трамп раислик қиладиган бу орган – янги технократик фаластинликлар ҳукумати устидан назоратни, Ҳамасни қуролсизлантиришни, халқаро хавфсизлик кучларини жойлаштиришни, Исроил қўшинларининг қўшимча чекинишини ва секторни қайта қуришни назорат қилиши керак. Трамп режасига кўра, охир-оқибат Ғазо устидан назорат Тинчлик кенгашидан Фаластин маъмуриятига ўтади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.