Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CЕNTCOM) хабар қилди.
"Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп шанба куни зарбалар бериш тўғрисида буйруқ берди. Зарбалар “Hawkeye Strike” (“Лочин зарбаси”) операцияси доирасида амалга оширилган бўлиб, 13 декабр куни Сурияда АҚШ ҳарбий хизматчиларига қарши уюштирилган ва ўлимга олиб келган ИШИД ҳужумига жавоб сифатида ўтказилди", дейилади CENTCOM'нинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Қўмондонлик маълумотига кўра, зарбалар терроризмга қарши курашиш ҳамда минтақадаги АҚШ ва иттифоқчи кучларни ҳимоя қилиш мақсадида берилган.
Операция давомида АҚШ ва унинг ҳамкорлари 20 дан ортиқ самолёт иштирокида 35 дан зиёд нишонга 90 дан ортиқ юқори аниқликдаги ўқ-дориларни қўллаган, деб хабар беради CBS News.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.