АҚШда ICE’га қарши оммавий норозилик тўлқини бошланди

АҚШда ICE’га қарши оммавий норозилик тўлқини бошланди

АҚШнинг Миннеаполис шаҳри ва бошқа штатларида Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE)га қарши оммавий норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Бунга сабаб — ICE рейди вақтида АҚШ фуқароси Рене Николь Гуднинг ўлдирилиши бўлди.

Миннесота ва бошқа штатлар аҳолиси ICE ходимларининг ҳаракатларига қарши кўчаларга чиқди. 37 ёшли Рене Николь Гуд жорий йил бошида Миннеаполисда ўтказилган рейд пайтида отиб ўлдирилган.

Жума куни, 9 январда, минглаб одамлар Миннеаполис кўчаларига «ICE out of MPLS» деган ёзувли плакатлар билан чиқишди. Норозилик акциялари, АҚШ ОАВ маълумотларига кўра, ICE ходимлари жойлашган бўлиши мумкин бўлган камида икки меҳмонхона олдида ҳам ўтказилди.

Миннесота жамоат хавфсизлиги департаменти марказий ҳудуддаги меҳмонхоналардан бири олдида ноқонуний тўпланишда айбланган бир қатор намойишчилар қўлга олинганини маълум қилди. Маҳаллий ҳокимият норозиликлар тартибсизликларга айланиб, мулкка зарар етказилганини билдирди.

Америка ОАВлари хабар беришича, дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб «ICE Out for Good» шиори остида юзлаб янги норозилик акциялари режалаштирилган. Акцияларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва мигрантлар ташкилотлари, жумладан, Америка фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи (ACLU), MoveOn ва Voto Latino даъват қилган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, акциялар тинч характерга эга бўлиб, иммиграция идоралари томонидан қўлланилаётган зўравонликка, шунингдек ICE рейдларининг жамоалар ва мактабларда ўтказилишига қарши қаратилган.

9 январ куни ICE ходимининг мобил телефонига ёзиб олинган видео тарқалди. Унда Рене Гуд агентга хотиржамлик билан ундан ғазабланмаётганини айтгани, шундан сўнг ўқ узилгани акс этган.

ОАВларга кўра, ушбу кадрлар АҚШ федерал ҳокимияти тақдим этган расмий версияга зид келади.

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ аёл ICE ходимини машина билан қасддан уриб кетишга уринганини айтган эди. Бироқ Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей бу баёнотни «бемаънилик» деб атаб, видеоязувларга ишора қилди. У ICE’ни шаҳарда беқарорлик яратаётганликда айблаб, хизмат ходимларини шаҳарни тарк этишга чақирди.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбарининг ёрдамчиси Триша Маклафлин эса отишма ICE операциясига зўравонлик билан тўсқинлик қилишга уринган «тартибсизлик иштирокчилари» сабабли юз берганини билдирди.

Миннесота губернатори Тим Уолз федерал ҳокимият реакциясини «тарғибот» деб атаб, «тўлиқ, адолатли ва тезкор тергов» ўтказилишини ваъда қилди.

2025 йил охиридан бери АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли операциялар ўтказмоқда. Декабрь ойида шундай рейдлардан бирида 400 нафардан ортиқ киши ушланган.

Июнь ойида Сан-Францискода ўтказилган ICE рейдлари ҳам оммавий норозиликлар ва тартибсизликларга сабаб бўлган. Шундан сўнг АҚШ президенти Калифорнияга Миллий гвардия ва денгиз пиёдалари бўлинмаларини юборган, бу эса штат раҳбариятининг қаршилигига учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Тезкор хабар: Эрон Исроилга қарши янги ракета ҳужумларини бошлади

Эрон ракета зарбаларининг янги тўлқинини бошлади, деб хабар бермоқда "IRIB" давлат телерадиокомпанияси.

Эрон узоқ давом этувчи уруш учун "фавқулодда бошқарув режаси"ни ишга туширди

Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан бўлаётган узоқ давом этувчи уруш шароитида мамлакатни бошқаришнинг фавқулодда режасини амалга оширишни бошлади.

Эрон ҳеч бир давлатдан ёрдам сўрамаган ва ўзини ҳимоя қилишга қодир

Эрон тажовуз тўхтамагунча музокара олиб бормайди.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

Эрон Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди – Яқин Шарқдаги низо кучаймоқда

Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.

Лавров: АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эрон билан урушга тортмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.

Россия Федерация Кенгаши НАТО раҳбарининг Эрон бўйича баёнотига жавоб берди

Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин НАТО раҳбариятининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Исроил ва АҚШ ҳужумлари: 3 мингдан ортиқ эронлик аскар ҳалок бўлгани айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган.

Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди

Kpler денгиз таҳлил компанияси маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди.

FT: АҚШ Эрон дронларига қарши украин дрон-тутқичларини харид қилмоқчи

Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нахичеван аэропортига дрон ҳужуми кузатилди

5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилди.

Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

Марғилон шаҳридаги мактабда безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Япония Бош вазири Ҳормуз бўғозидан келиб чиқадиган энергия таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди

Япония Бош вазири Санаэ Такаити бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Бюджет қўмитаси йиғилишида баёнот берди.

Ўзбекистонда педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади

Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилди.

АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида қанча Эрон фуқароси ҳалок бўлди?

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.

Трамп яна Испанияга таҳдид қилди

Гап шундаки, Испания АҚШга ўз ҳарбий базаларини ишлатишга рухсат бермаган.

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши борасида жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Бухорода одамлардан пул йиғиб халқаро террористик ташкилотни молиялаштирган оила фош бўлди

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди

Ларижоний: Эрон узоқ муддатли урушга тайёр

Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар берди.

Испания АҚШга Эронга қарши базаларини беришдан воз кечди

Бу ҳақда Хосе Мануэл Албарес ва Мария Хесус Монтэро 2 март куни El Periodico нашрига маълум қилган.

Трамп АҚШ Эрон­ ҳудудида қуруқликдаги амалиёт бошлашни истисно этмади

"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.

Эрон олий раҳбарининг ўлдирилиши дунё миқёсида зўравонликка йўл очадиган хавфли бурилиш бўлди

Бундай фикрни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий билдирди.