Бунга ҲАМАСнинг қуролларни топширишдан бош тортаётгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда, деб ёзмоқда WSJ.
Нашрнинг исроиллик расмийлар ва БАА вакилларига таяниб ёзишича, Исроил ҳарбий қўмондонлиги янги қуруқлик амалиёти режаларини ишлаб чиқмоқда. Бунга сабаб ҲАМАСнинг қуролсизланишдан бош тортиши бўлиб, бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик режасини амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Сулҳ шартларига кўра, ҲАМАС қуролларини топшириши керак. Гуруҳ оғир қуролларнинг қолган қисмини беришга тайёр, бироқ ўқотар қуролларни топширишдан бош тортмоқда.
2025 йил октябрда эришилган сулҳ икки йил давом этган шиддатли жангларга якун ясади. Бу жанглар давомида 70 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, Ғазо секторининг катта қисми вайрон бўлган.
Ҳозирда Ғазо сектори бўлинган ҳолатда: Исроил ҳудуднинг ярмидан бироз кўпроғини назорат қилмоқда, қолган қисми эса ҲАМАС бошқарувида қолмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.