The Telegraph нашри манбаларига кўра, АҚШ ва Украина ўртасидаги битим 19–23 январ кунлари Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида имзоланиши тахмин қилинмоқда. Ушбу келишувга мувофиқ, ўн йил давомида 800 миллиард доллар маблағ Украинани қайта тиклаш ва унинг иқтисодиётини ривожлантириш учун йўналтирилади.
Украина президенти Владимир Зеленский бу келишув мамлакатда иқтисодий тикланишни таъминлаши, иш ўринларини яратиши ва Украинага фаровон ҳаётни қайтаришини айтмоқда.
Қайд этилишича, ҳужжат хусусий компаниялар томонидан кредитлар, грантлар ажратилиши ва инвестиция имкониятларига йўл очиб беради. АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг сўзларига кўра, дастурга дунёдаги энг йирик инвестиция гуруҳи Black Rock ҳам қўшилади. Келишувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
"Зеленский Украинани тиклаш бўйича чоралар пакети доирасида АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишув ҳам муҳокама қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, ташаббус, хусусан, Қўшма Штатлар билан савдода нол фоизлик бож ставкаларини жорий этишни кўзда тутади", дея ёзмоқда The Telegraph.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.