7 ойда 9,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилинди
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 9,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,9 минг тонна қалампир экспорт қилган.
✅ Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг тоннага ошган.
✅ Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
🌶 Қозоғистон – 5,7 минг тонна
🌶 Қирғиз Р. – 960,5 тонна
🌶 Германия – 535,8 тонна
🌶 АҚШ – 446,3 тонна
🌶 Россия – 426,4 тонна
🌶 Украина – 213,8 тонна
🌶 Покистон – 157,0 тонна
🌶 Тожикистон – 135,8 тонна
🌶 Испания – 110,1 тонна
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).