Динозавр скелети дастлабки баҳоланган нархидан 4 карра қимматроққа сотилган. Бироқ бу динозавр скелети учун тўланган рекорд сумма ҳисобланмайди: бир ой олдинроқ Нью-Йоркда тираннозавр скелети 31,8 млн долларга сотилган.
Таъкидланишича, скелети сотилган трицератопс 66 млн йил аввал АҚШнинг ҳозирги Жанубий Дакота штати ҳудудида яшаган. Палеонтологлар дастлаб динозавр суякларининг бир қисмини аниқлашган. Сўнгра бир йил ичида скелетнинг 60 фоизини, жумладан 2,6 метрлик бош суягини топишга муваффақ бўлинган. “Катта Жон” скелетининг узунлиги 8 метрни ташкил қилади. У фанга маълум бўлган энг катта трицератопс ҳисобланади. Унинг шохлари узунлиги 1,1 метрни, эни эса 30 смни ташкил қилади. Улар 16 тоннагача босимни кўтара олади.
Хаммаси бўлиб скелет 200 дан ортиқ суякдан ташкил топган бўлиб, умумий оғирлиги 700 кгдан кўпроқ. Трицератопс скелетини тиклаган мутахассисларнинг таъкидлашича, динозавр турли ҳодисаларга бой ҳаёт кечирган. Жумладан, бундан унинг бўйнидаги жароҳат дарак беради. У бу жароҳатни бошқа эркак трицератопс билан ҳудудни ҳимоялаш ёки урғочи трицератопс учун жангда олган бўлиши мумкин.
“Катта Жон”нинг Италияда реставрациясига бошчилик қилган палеонтолог Якопо Брианонинг айтишича, у етакчилик қилган мутахассислар дунёда муқобили бўлмаган “ҳақиқий шедевр”ни яратишга муваффақ бўлишган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.