51 ёшли Либерия президенти Нигерия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди

51 ёшли Либерия президенти Нигерия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди

Либерия президенти Жорж Веа мамлакат терма жамоаси сафида Нигерияга қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Бу ҳақда TJournal хабар берди

У жамоаси сафида 14-рақамда тўп сурди. Веа фаолияти давомида ҳам шу рақамда ҳаракатланган. Жорж 1995 йилда ФИФА талқини бўйича йил ўйинчиси бўлган, шунингдек, Африкада ҳам йил ўйинчиси сифатида эътироф этилган.

Учрашув эса 1:2 ҳисобида Нигерия фойдасига ҳал бўлган. Президент майдонда 79 дақиқа ҳаракат қилган. Худди шу куни президент Веанинг ўғли Тимоти АҚШ терма жамоаси сафида Мексикага қарши ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, Жорж Веа 2003 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, сиёсатга қўл урган. 2005 йилда Либерия президентлигига номзодини қўйган, фақат орадан 12 йил ўтгач мамлакат президентлиги учун сайловларда ғалаба қозониб, давлат раҳбарлигига сайланган.

Manba: daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!