26 ноябрь статистикаси: Ўзбекистонда қанча одамда коронавирус аниқланди, нечтаси соғайди?

26 ноябрь статистикаси: Ўзбекистонда қанча одамда коронавирус аниқланди, нечтаси соғайди?

2020 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 409 (+182) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌 41 нафари Тошкент вилоятида,
📌 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 607 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 3 нафар, 
📌 Жиззах вилоятида 5 нафар, 
📌 Қашқадарё вилоятида 5 нафар, 
📌 Наманган вилоятида 9 нафар, 
📌 Тошкент вилоятида 38 нафар, 
📌 Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 670 (+193) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 199 нафари оғир, 47 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!