23 май: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

23 май: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

Бугун 23-май ҳафтанинг пайшанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.


Халқаро спорт кураши куни.
Бутунжаҳон тошбақалар куни.
Тожикистон – Ёшлар куни.
Мексика – Талабалар куни.
Украина – Қаҳрамонлар куни.
Озарбайжон – Атроф-муҳит ва табиий ресурслар вазирлиги куни.
Ямайка – Меҳнат куни.


🔸Вена шаҳрида Кирил Демян ўзининг мусиқа асбоби – аккордеонни патентлади (1829).
🔸Венада юнон-рум кураши бўйича биринчи жаҳон чемпионати бошланди (1904).
🔸Наманганда Бобораҳим Машраб музейи ва ҳайкалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди (1992).
🔸Германиянинг Бонн шаҳрида инглиз, немис ва рус тилида чоп этилган “Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (1996).


🔹1707-йил: Карл Линней (1778) – Швед табиатшуноси, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси таснифи жадвалини тузган олим.
🔹1891-йил: Пер Фабиан Лагерквист (1939) – швед ёзувчиси, Нобел мукофоти соҳиби (1951).
🔹1908-йил: Жон Бардин (1991) – америкалик физик, транзисторни яратган, икки марта Нобел мукофотига сазовор бўлган ягона олим (1956, 1972).
🔹1936-йил: Тошхўжа Акромов – кинорежиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
🔹1951-йил: Анатолий Карпов – таниқли шахмат устаси,12-жаҳон чемиони, халқаро гроссмейстер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!