22 ноябрдан совуқ сув нархи ошади

22 ноябрдан совуқ сув нархи ошади

 

Кеча, 6 ноябрда Тошкент шаҳар ҳокими бош молия маҳкамасида декларация тасдиқланди. Унга мувофиқ 2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК Матбуот хизматига асосланиб "qalampir.uz" хабар бермоқда.
 
Сув таъминоти бўйича – 1 метр куб учун 280 сўм, ҚҚСсиз, оқава сув бўйича – 1 метр куб учун 235 сўм, ҚҚСсиз белгиланди.
 
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун 1 метр кубдан 100 сўм олинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!