2024 йил якунига қадар давлат бюджети 700 млрд сўм йўқотиши мумкин

2024 йил якунига қадар давлат бюджети 700 млрд сўм йўқотиши мумкин

Статистик маълумотларга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаса, 2024 йил якунига қадар давлат бюджети бундан 700 млрд сўм йўқотиши мумкин экан.

Бунга қарши жиддий курашни назарда тутган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам июнь ойидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш билан шуғулланиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!