2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турларининг тўлиқ рўйхати

2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турларининг тўлиқ рўйхати

2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда 2020 йил 24 августдаги Президент Фармонига иловада келтириб ўтилган.

👉 Аудиторлик фаолияти;
👉 Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти;
👉 Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти;
👉 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;
👉 Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:
- умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
- қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
- қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
- қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.
👉 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;
👉 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;
👉 Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;
👉 Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:
- ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;
- ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;
- ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш
👉 Баҳолаш фаолияти;
👉 Риэлторлик фаолияти;
👉 Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият;
👉 Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;
👉 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):
- тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
- тиббий буюмлари тайёрлаш;
- тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;
- доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
👉 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;
👉 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!