2019 йил охирига қадар Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашиши мумкин?!

2019 йил охирига қадар Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашиши мумкин?!

АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилда яна бир бор КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди.

Журналистларнинг “Шимолий Корея раҳбари билан учинчи учрашув 2019 йил охиригача бўлиши мумкинми?” деган саволига «Қайсидир вақтда, ҳа. Албатта, улар учрашишни хоҳламоқда. Ўйлашимча, бу содир бўлади», — деган Дональд Трамп.

АҚШ президенти ва КХДР етакчисининг бундан олдинги учрашуви июнь ойида Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги қуролсизланган ҳудудда бўлиб ўтганди. Учрашув якунларида икки мамлакат етакчилари музокараларга оид вазиятни бартараф этувчи ишчи гуруҳни тузишга келишиб олган эди. 10 сентябрь куни КХДР АҚШ билан музокараларни тиклашга тайёрлигини маълум қилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!