2 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келгани аниқлаштирилди
![2 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келгани аниқлаштирилди 2 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келгани аниқлаштирилди](/photos/news/xo4SrkV8pSSLUJ2.jpeg)
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 % га ошган.
Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:
Тожикистон – 8,7 минг нафар
Қозоғистон – 2 минг нафар
Қирғиз Р. – 1,9 минг нафар
Россия – 220 нафар
Туркманистон — 144 нафар
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).