12 та вилоятдан сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

12 та вилоятдан сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 12 та вилоятида Олий Мажлис Сенати аъзолигига вакиллар сайланди.

Сурхондарёдан сенатор бўлганлар:

1. Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими;

2. Бахтигул Бўтаева, Қизириқ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори;

3. Баҳодир Қодиров, «Сурхон саноат қурилиш» компанияси бошқаруви раиси;

4. Абдуғани Сангинов, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ бошқаруви раиси;

5. Арзиқул Соатов, ФЎЎБОФМБ Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;

6. Абдуқодир Тошқулов, Термиз давлат университети ректори.

Жиззахдан сенатор бўлганлар

1. Эргаш Солиев, вилоят ҳокими;

2. Холида Алимова, вилоят болалар кўп тармоқли болалар шифохонаси бош шифокори;

3. Назира Мухторова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Нусратулло Пардаев, касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси;

5. Рисқул Сиддиқов, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий тажриба станцияси директори;

6. Санобар Суярова, халқ таълими бошқармасига қарашли «Умид» мактаб интернати директори.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухородан сенатор бўлганлар:

1. Ўктам Барноев, Бухоро вилояти ҳокими;

2. Абера Ҳусейнова, республика «Оила» илмий- амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи;

3. Нурмуҳаммад Ачилов, Олот туманидаги «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси;

4. Эркин Гадоев, республика Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари;

5. Муртазо Раҳматов, «Бухоро Коттон Текстиль Кластер» пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси;

6. Шуҳрат Чўллиев, Олот туман кенгаши депутати, муқаддам Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳридан сенатор бўлганлар:

1. Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими;

2. Танзила Норбоева, 25-Себзор сайлов округидан депутат, аввалги чақириқдаги Сенат раиси;

3. Рустам Калонов, «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;

4. Азамат Зиё, ЎзФА Тарих институти директори;

5. Шомансур Саъдуллаев, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори;

6. Дилором Тошмуҳаммедова, «Оила» илмий-амалий маркази директори.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фарғонадан сенатор бўлганлар:

1. Шуҳрат Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими;

2. Лола Муротова, «Нурли Обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони;

3. Робахон Маҳмудова, Президентнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири;

4. Иброҳимжон Султонов, «Иброҳимжон гиламлари» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари;

5. Топволди Холдоров, «Нуроний» жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси;

6. Энахон Сиддиқова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сирдарёдан сенатор бўлганлар:

1. Ғофуржон Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими;

2. Ҳайитхон Ортиқбоева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари;

3. Улуғбек Сотиболдиев, «BEK Cluster» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори;

4. Анвар Тўйчиев, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;

5. Фарҳод Боқиев, Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

6. Дилфуза Ўролова, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Самарқанддан сенатор бўлганлар:

1. Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими;

2. Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори;

3. Гавҳар Алимова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Ҳасан Нормуродов, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони;

5. Фармон Тошев, «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири;

6. Шавкат Жалолов, «Agromir Group» директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижондан сенатор бўлганлар

1. Шуҳратбек Абдураҳмонов, Андижон вилояти ҳокими;

2. Равшанбек Алимов, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;

3. Матлуба Ғаниева, Андижон тумани «Орол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

4. Одилжон Иминов, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари;

5. Толибжон Мадумаров, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари;

6. Акром Ғаниев, «Нил-гранит» МЧЖ ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлигии матбуот хизмати

Навоийдан сенатор бўлганлар:

1. Қобил Турсунов, Навоий вилоят ҳокими;

2. Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси;

3. Зиба Тўлекова, Томди тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Баҳодир Шарипов, «Навоийазот» акциядорлик жамияти бошқарув раиси;

5. Дилбар Орзиева, Навоий шаҳар «Меҳрибонлик уйи» директори;

6. Улуғбек Файзиев, «Zarafshon Golden Group» МЧЖ таъсисчиси.

Хоразмдан сенатор бўлганлар:

1. Фарход Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими;

2. Гавҳар Дурдиева, Хоразм Маъмун академияси илмий ишлар бўйича раис ўринбосари;

3. Равшанбек Қурбонов, Республика кардиология маркази директори;

4. Фароғат Саъдуллаева, «Урганч миллий тикувчилик» оилавий корхонаси раҳбари;

5. Баҳодир Тажиев, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси;

6. Умарбек Шарипов, «Тилло домор» хусусий корхонаси раҳбари.

Қашқадарёдан сенатор бўлганлар:

1. Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими;

2. Абдураҳим Иркаев, Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти;

3. Шермат Шамсиев, «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ директори;

4. Илҳом Қурбонов, «Аму-Қашқадарё» ИТХБ бошлиғи;

5. Хуршид Фозилов, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори;

6. Феруза Эшматова, аввалги чақириқдаги Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари.

Намангандан сенатор бўлганлар

1. Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими;

2. Носирбек Абдуллахонов, Наманган шаҳридаги «Анамед» диагностика маркази раҳбари;

3. Добрих Анна, «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ раҳбари;

4. Икромхон Нажмиддинов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси;

5. Маҳмуджон Парпиев, «Наманган ҳақиқати» вилоят газетаси бош муҳаррири;

6. Бахтиёр Умаров, «Истиқлол текстиль дизайн» МЧЖ директори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!