⚡️11 ҳудудда яна 119 киши коронавирус юқтирди

⚡️11 ҳудудда яна 119 киши коронавирус юқтирди

2020 йил 22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 335 (+119) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
📌11 нафари Андижон вилоятида, 
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
 📌7 нафари Қашқадарё вилоятида, 
📌6 нафари Навоий вилоятида, 
📌23 нафари Наманган вилоятида, 
📌5 нафари Самарқанд вилоятида, 
📌15 нафари Сирдарё вилоятида, 
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида, 
📌15 нафари Фарғона вилоятида, 
📌14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 61 423 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 374 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!