+107. Коронавирусга чалинганларнинг ҳаммаси Тошкентда қайд этилди

+107. Коронавирусга чалинганларнинг ҳаммаси Тошкентда қайд этилди

2020 йил 25 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 307 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
 📌Андижон вилоятида 14 нафар, 
📌Жиззах вилоятида 12 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 12 нафар, 
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 17 нафар, 
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар, 
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 62 509 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 249 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!