1 ой олдинги огоҳлантириш: Кореяда жамоат жойларда маска тақмаганлар катта миқдорда жарима тўлайди

1 ой олдинги огоҳлантириш: Кореяда жамоат жойларда маска тақмаганлар катта миқдорда жарима тўлайди

13 ноябрдан бошлаб Кореяда жамоат жойларда маска тақмаганлик учун 100,000 вон миқдорда жарима қўлланилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий каналида хабар қилинмоқда.

Жарима қуйидаги ҳолларда қўлланади:

– Жамоат жойларда маска тақмай юрганларга;

– Маскаси бору, лекин тўлиқ тақилмаганда (масалан, бурун очиқ бўлса ёки пастга тушириб қўйилганда);

– Масканинг ўрнига бошқа нарса тақилганда (масалан, шарф ёки рўмолчага ўхшаш)

– Вирусни қайтармайдиган турли қўлбола маскалар тақилганда.

Қуйидаги ҳолларда қўлланмайди:

– 14 ёшга тўлмаганлар учун;

– Касаллик ҳолати сабабли маска тақиш мумкин бўлмаган ҳолатда

13 октябрдан бошлаб бир ой давомида ушбу жарима кучга кирганини одамларга етказиш учун бир ой имтиёзли муддат берилади. Шундан кейин жарима расман қўлланила бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!