Россияда коронавируснинг 100 дан ортиқ штаммлари аниқланди
Россия Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикованинг таъкидлашича, мамлакатда 100 дан ортиқ коронавирус штаммлари аниқланган.
Бу ҳақда у Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий намуналар ушбу инфекциянинг ўзгарувчанлигини глобал кузатишилишига муҳим ҳисса қўшган.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Россияда коронавирусдан ўлим даражаси 2,3% ни ташкил қилмоқда.
“Бу бошқа мамлакатларга қараганда анча паст”, дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).