Тошкентдаги Бўрижар каналидан Америка ботқоқ тошбақаси топилди

Тошкентдаги Бўрижар каналидан Америка ботқоқ тошбақаси топилди

Тошкентдан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўрганилиши жараёнида каналда ёввойи ҳолда яшаб келаётган Америка қизилқулоқли ботқоқ тошбақаси топилди. Бу ҳақда  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтида қўмита ҳузуридаги атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Агзамов томонидан аниқланган ва Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинган.

Ушбу турдаги тошбақаларнинг шаҳримиз сув ҳавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган, аммо маълумот тасдиқланмаган эди.

Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув ҳавзаларига қўйиб юборадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!