АҚШ ва Эрон ўртасидаги қуролли можарони тугатиш бўйича якуний келишувлар Яқин Шарқдаги Америка қўшинлари сонини қисқартиришни ўз ичига олиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдори томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши маросимида айтиб ўтилди.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кейинги 60 кунлик музокаралар даврида АҚШ эскалация шароитида минтақага жойлаштирилган қўшимча кучлар ва активларни олиб чиқмайди.
Маъмурият амалдори шунингдек, Вашингтон Теҳрондан ўз мажбуриятларини бажаришини кутаётганини таъкидлади.
Амалдорнинг сўзларига кўра, бундай чоралар фақат Эрон ён беришлар қилган тақдирдагина, жумладан, ядровий дастурининг айрим қисмларидан воз кечган тақдирдагина мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, воситачи сифатида ишлаётган АҚШ, Эрон ва Покистон Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларга чек қўйишга қаратилган келишувни тасдиқладилар. Ҳужжат 19 июнь куни Женевада имзоланиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.