Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев Португалия терма жамоаси ҳамда Криштиану Роналдуга қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Файзуллаевнинг ишончи комилки, Роналду ҳали ҳам португаллар жонига оро кира олади, чунки у исталган сонияда вазият тақдирини бир ўзи ҳал қилишга қодир. Футболчи яшил майдонда Роналду билан юзма-юз келишни интиқлик билан кутаётганини тан олди.
«Унинг ўйинларини телевизор орқали томоша қилган пайтларимданоқ доим шу ҳақда орзу қилардим. Ўзим Мессининг ашаддий мухлиси бўлсам ҳам, Криштианунинг ўйини ҳам менга жуда ёқади», — дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари Жаҳон чемпионати – 2026 турнирида бир гуруҳдан жой олган. Илк турда ўзбекистонлик футболчилар Колумбияга қарши майдонга тушишса, Роберто Мартинес шогирдлари Конго ДР билан куч синашади. Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги тўқнашув эса мундиалнинг 2-турига режалаштирилган.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.