Yonhap нашрининг хабар беришича, собиқ президент Юн Сок Ёл Шимолий Корея пойтахти Пхенянга дронлар юбориш билан боғлиқ иш бўйича 30 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Сеул марказий округ суди Юн Сок Ёлни мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва душманга кўмаклашишда айбдор деб топди. Прокуратура маълумотларига кўра, у 2024 йил октябрида Шимолий Корея ҳудудига дронлар учирилишини ташкил этиш орқали мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона яратишга уринган.
Прокурорлар Юннинг ҳаракатлари “уруш шароитини сунъий равишда юзага келтириш” ва давлат хавфсизлигига путур етказишга қаратилганини таъкидлади.
Собиқ президент эса айбловларни рад этмоқда. Унинг адвокатлари Юн дрон амалиётига буйруқ бермаганини ва уни кейинчалик ҳам уни тасдиқламаганини билдирган. Адвокатларнинг таъкидлашича, амалиёт КХДРнинг Жанубий Корея ҳудудига чиқинди тўлдирилган шарларни мунтазам учираётганига жавоб бўлган.
Ушбу ҳукм Юн Сок Ёлга нисбатан чиқарилган навбатдаги суд қарори бўлди. У жорий йил февралида 2024 йилда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга уринган ва парламент фаолиятини издан чиқаришга ҳаракат қилганликда айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Юн Сок Ёл ўтган йили Конституциявий суд унинг импичментини тасдиқлагач, президентлик лавозимидан четлатилган. Шундан сўнг ўтказилган навбатдан ташқари сайловда либерал сиёсатчи Ли Же Мёнг ғалаба қозонганди.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.