Қўшма Штатлар Совуқ уруш тугаганидан бери энг кўп ядровий қурол ишлаб чиқармоқда.
Бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райт Вакиллар палатасининг маблағ ажратиш қўмитасининг тингловида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Энергетика вазирлиги қошидаги Миллий ядровий хавфсизлик бошқармаси янги ва ривожланаётган таҳдидлар фонида хавфсиз, ишончли ва самарали ядровий тўхтатувчи воситани таъминлаш вазифасини бажаришда давом этмоқда.
Райт агентлик Совуқ урушдан бери энг кўп янги қурол етказиб бераётганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, бунга плутоний ядроларини ишлаб чиқариш ва еттита ядровий каллакларни модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш киради.
Шуни таъкидлаш керакки, Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳужумкор қуролларни янада қисқартириш ва чеклаш чоралари тўғрисидаги шартнома 5 февралда тугаган. Шу билан бирга, Вашингтон Москванинг асосий чекловларини яна бир йил сақлаб қолиш таклифини қўллаб-қувватлашдан бош тортди.
АҚШ расмийлари келажакда Хитой иштирокида бу соҳада уч томонлама келишувга эришишни кутишларини айтишмоқда. Ўз навбатида, Пекин бу ёндашувни рад этиб, уни адолациз ва асоссиз деб атайди. Хитой ўзининг ядровий арсенали АҚШ ва Россияникидан анча кичик эканлигини таъкидлайди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.