Нью Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани ўз лавозимининг биринчи кунидаёқ собиқ мэр Эрик Адамснинг бир қатор кўрсатмаларини бекор қилувчи фармонни имзолади. Бекор қилинган чоралар орасида аввалги мэрнинг Исроилга хайрихоҳ фармойишлари ҳам бор.
Фармон матнига кўра, 2024 йилнинг 26 сентябридан 2025 йил 31 декабргача имзоланган ва амалда бўлган барча фармойишлар бекор қилинади. Илгариги ижро буйруқлари, агар улар алоҳида ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган бўлса, ўз кучини сақлаб қолади. Ҳозирда амалда бўлган фавқулодда фармойишларга бу қарор тааллуқли эмас.
Бекор қилинганлар орасида ўтган ойда шаҳар идораларига Исроилни бойкот қилиш ёки ундан активларни чиқариб олишни тақиқловчи фармон ҳам бор. Июнь ойида қабул қилинган яна бир бекор қилинган кўрсатма антисемитизмнинг кенг таърифини қўллаб-қувватлаб, Исроилни танқид қилишнинг айрим шаклларини антисемитизм сифатида таснифлар эди. Аммо Мамдани олдинги маъмурият ташкил этган антисемитизмга қарши кураш идорасини тугатмаган.
The New York Times газетасининг хабар беришича, Нью Йорк фуқаролик эркинликлари иттифоқи ташкилоти директори Донна Либерман бекор қилинган фармойишлар аввалги мэр қўшилмаган нуқтаи назарларни чеклашга қаратилган сўнгги чоралар бўлиб туюлганини билдирган. У янги маъмуриятнинг уларни бекор қилиш қарори кутилмаган ҳодиса бўлмаганини қўшимча қилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.