Россия Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Marinera кемасига 2025 йил 24 декабрда Россия қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда Россия давлат байроғи остида сузиш учун вақтинчалик рухсатнома берилган.
"БМТнинг 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси нормаларига мувофиқ, очиқ денгизларда сузиш эркинлиги режими амал қилади ва ҳеч бир давлат бошқа давлатлар юрисдикциясида тегишли тарзда рўйхатдан ўтган кемаларга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқига эга эмас", дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ, АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлиги Атлантика океанида Россиянинг Marinera нефт танкери қўлга олинганини тасдиқлаган эди.
"Кема АҚШ федерал суди томонидан берилган ордерга мувофиқ Шимолий Атлантика ҳудудида тўхтатилди", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва АҚШ томонидан қўлга олинган Россия кемаси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатаётганини айтган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.