Мадуронинг ҳукмронлиги тугади, у энди президент эмас — Доналд Трамп
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ АҚШ Венесуэлада хавфсиз, тўғри, оқилона ва қонуний ҳокимият алмашувини таъминлаш имконияти пайдо бўлгунига қадар ушбу мамлакатни бошқаришни режалаштирмоқда;
◾️ Венесуэладаги барча сиёсий арбоблар шуни тушуниши керакки, Мадуронинг бошига тушган ҳолат исталган кишининг бошига тушиши мумкин;
◾️ Ўнлаб йиллар давомида Қўшма Штатларнинг бошқа маъмуриятлари Венесуэла каби минтақавий таҳдидларни эътиборсиз қолдирди, баъзан эса ҳатто унинг кучайишига ёрдам берди;
◾️ Биз Мадурони қоронғуликда қўлга олдик, Каракасда электр чироқлари ўчирилган эди. АҚШ Мадурони Америка судига топширади. Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШ адлия тизимининг кучини ҳис қилади;
◾️ Диктатор Мадуро гиёҳванд моддалар контрабандаси учун жавобгар ҳисобланади. У минглаб америкаликларнинг ўлимига сабаб бўлган наркотрафикни шахсан бошқарган;
◾️ Мадуро режими Венесуэладаги қамоқхоналардан энг бешафқат “маҳлуқларни” чиқариб, америкаликларнинг осуда ҳаётини тортиб олиш учун АҚШга юборган;
◾️ Венесуэладаги бутун нефт саноатини америкаликлар барпо этган, бироқ у ердаги социалистлар биздан ҳаммасини тортиб олишди. Венесуэла, шунингдек, АҚШнинг миллиардлаб долларлик активлари, платформалари ва маблағларини тортиб олган;
◾️ Наркокартеллар ниҳоятда бешафқат эди, аммо энди бундай бўлмайди. Қуролли кучларимизнинг бажараётган аъло даражадаги ишини алоҳида қайд этиш лозим;
◾️ Мадуро режими бошқа давлатларнинг ҳарбий маслаҳатчиларидан фойдаланган ва кеча бизга қарши хорижий давлатлар қуролларини ишлатди;
◾️ Биз дунёдаги энг йирик нефт компанияларимизни Венесуэланинг жиддий зарар кўрган нефт инфратузилмасини таъмирлашга миллиардлаб доллар сарфлаш ва Қўшма Штатларга фойда келтиришни бошлашга мажбур қиламиз;
◾️ Биз Венесуэла халқини бой ва озод қиламиз. Биз уларни бахтли қиламиз;
◾️ Венесуэла улкан имкониятларига қарамай, деярли нефт қазиб чиқармаган;
◾️ Агар зарурат бўлса, Венесуэлада иккинчи ҳужум тўлқинини ҳам амалга оширамиз. У янада каттароқ бўлади;
◾️ Бизда дунёдаги энг яхши қуроллар бор. АҚШ денгиз орқали олиб ўтилган наркотрафикнинг 97 фоизини йўқ қилди;
◾️ Мадуро Cartel de los Soles наркокартелини бошқарган.
