Венесуэланинг вақтинчалик президенти АҚШ ҳукуматини ҳамкорликка чақирди. Аввалроқ Трамп уни Вашингтон билан ҳамкорлик қилмасликнинг оқибатларидан огоҳлантирган эди.
Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес мамлакати тинчликка содиқ эканини ва АҚШ билан “мувозанатли ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган” муносабатларни йўлга қўйишни устувор вазифа деб билишини айтди.
"Биз АҚШ ҳукуматини халқаро ҳуқуқ доирасида қўшма тараққиётга йўналтирилган дастур асосида биз билан ҳамкорлик қилишга таклиф қиламиз. Президент Доналд Трамп, халқларимиз ва минтақамиз уруш эмас, балки тинчлик ва мулоқотга лойиқ. Венесуэла тинчлик, ривожланиш, суверенитет ва фаровон келажакка бўлган ҳуқуққа эга", — деди Родригес.
Аввалроқ Трамп Венесуэла нефт саноатини АҚШ компаниялари учун очиш ва наркотрафикка қарши курашда Вашингтон билан ҳамкорлик қилмаса, мамлакатга янги зарбалар бериш ҳақида буйруқ бериши мумкинлигини айтган эди.
"Агар у АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, Мадуродан ҳам қимматроқ товон тўлайди", — деган эди АҚШ президенти.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
“Новая Газета Европа” манбасига кўра, Қодиров Путин раислигида ўтадиган Давлат кенгаши йиғилишида шахсан иштирок этишни режалаштирган ва шу мақсадда 24 декабр куни Москвага учиб келган. Бироқ 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Қодировнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у реанимобил орқали Президент администрациясига қарашли Марказий клиник шифохонага етказилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Унга кўра, Делси Родригес мамлакатда қийноқлар, таъқиблар, коррупция ва гиёҳванд моддалар савдосини тизимли равишда йўлга қўйган асосий шахслардан бири ҳисобланади
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.
Президент администрацияси раҳбари сифатида мустақиллик ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Саида Мирзиёева отаси билан қарорларни муҳокама қилиш ҳар доим уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг бир қисми бўлганини таъкидлади.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.