АҚШ Венесуелада амалга оширган операция фонида Шимолий Корея гипертовушли ракеталарни синовдан ўтказди.
Корея Марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, 4 январ куни Корея Халқ Демократик Республикаси гипертовушли ракеталарни учириш бўйича машғулотлар ўтказган.
Агентлик баёнотига кўра, машғулотлар Рёкпхо ҳудудидан амалга оширилган. Ракеталар Япон денгизи акваториясида минг километр масофадаги нишонларни уриб туширган. КХДР етакчиси Ким Чен Ин машғулотларни шахсан кузатган.
"Биз ҳарбий воситаларни, аввало ҳужумкор қурол тизимларини изчил равишда такомиллаштириб боришимиз керак. Бу ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун зарур чора. Бундай фаолият ядровий тийиб туриш салоҳиятимизни босқичма-босқич юқори ривожланиш даражасига етказишга қаратилган. Бунинг зарурлигини сўнгги геосиёсий инқироз ва мураккаб халқаро вазият ҳам тасдиқламоқда", — дея Ким Чен Иннинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Reuters'нинг ёзишича, таҳлилчилар Шимолий Кореянинг ракета синовларини Пхеняннинг АҚШ томонидан Венесуелада амалга оширилган операцияга доир хавотири билан боғламоқда.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.