Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг таъкидлашича, ўтган ҳафта Флоридада АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув чоғида Эроннинг ядровий салоҳияти батафсил муҳокама қилинган.
Бу ҳақда бош вазир вазирлар маҳкамасининг ҳафталик йиғилиши бошланишида маълум қилди.
"Биз бир томондан – уран бойитиш нолга тенг , иккинчи томондан – Эрондан 400 килограмм бойитилган материални олиб чиқиш ва ядровий иншоотлар устидан қатъий ва самарали назоратни таъминлаш зарурлигини яна бир бор тасдиқладик", — деди Нетаньяху.
Исроил бош вазири Трамп билан Ғазодаги вазиятни ҳам муҳокама қилганини, Америка етакчиси эса “аниқ” ХАМАСдан қуролларини ташлашни талаб қилганини айтди.
“Бошқа вариант йўқ”, дея қўшимча қилди Нетаньяху. “Бу Трампнинг 20 банддан иборат режасини амалга оширишнинг зарур ва асосий шартидир”.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.