АҚШ президенти Дональд Трамп Куба ҳукумати даромад етишмаслиги сабабли қулаш арафасида эканини айтди.
"Ўйлайманки, сиз Куба қулашга тайёрлигини кўряпсиз. Куба қулашга тайёрдек кўринади. Улар қандай дош беришларини ёки чидашадими, билмайман", деди Трамп.
Унга кўра, Куба ҳозирда ҳеч қандай даромадга эга эмас. "Улар барча даромадларини Венесуэла нефтидан олаётган эдилар, энди эса бошқа олишмаяпти. Куба эса том маънода қулашга тайёр", - дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Вашингтоннинг Гаванага қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп бундай ҳаракат зарурлигига ишонмаслигини айтди. "Менимча, у шунчаки қулайди. Менимча, ҳеч қандай чора кўриш керак эмас, шунчаки қулаб кетадиганга ўхшайди", - дейди у.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.