Қишки трансферлар даврида «Пахтакор» таркибини уч нафар тажрибали футболчи билан кучайтирди.
Жамоага дарвозабон Санжар Қувватов икки йиллик танаффусдан сўнг қайтди. 2019–2023 йилларда «Шерлар» сафида 106 та ўйин ўтказган Қувватов билан бир йиллик шартнома имзоланди. У «Пахтакор» таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, шунингдек, Лига Кубоги ғолиби бўлган.
Шунингдек, "Насаф"даги маҳорати билан танилган ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров ҳам «Пахтакор» футболчисига айланди. У жамоа билан икки йиллик шартнома тузди. Бозоров Суперлигада 165 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол ва 32 голли узатма қайд этган, Осиё клублари иштирокидаги халқаро мусобақаларда эса 31 ўйин ўтказган.
Бундан ташқари, тажрибали чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳам «Пахтакор» сафига қўшилди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди. Насруллаев "Насаф" таркибида Суперлигада 147 беллашувда 10 гол ва 25 голли узатма муаллифи бўлган, Осиёдаги халқаро турнирларда эса 27 баҳсда иштирок этган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.