Саида Мирзиёева: "Мен ўз ҳаётимни хизмат қилишга бағишлаяпман"

Саида Мирзиёева: "Мен ўз ҳаётимни хизмат қилишга бағишлаяпман"

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Alter Ego лойиҳасига ўзининг илк катта интервьюсини берди. Бошловчи Кирилл Альтман билан мулоқотда у ҳокимият тизимидаги ўрни, отаси — президент Шавкат Мирзиёев билан муносабати, иш услуби, сўнгги тўққиз йил ичидаги ўзгаришлар ва давлат хизмати унинг учун нимани англатиши ҳақида гапирди.

«Мен хизматчиман»

Интервью аввалида Кирилл Альтман Саида Мирзиёева ҳақида у қадар кўп нарса маълум эмаслигини таъкидлаб, унга ўзини қандай таъриф этиши ҳақидаги саволга жавоб беришни таклиф қилди.

«Менимча, сизнинг назарингизда ким эканимни айтишингиз керак. Бу менга ҳам қизиқ. Чунки ўзи менга фидбек беришаётгани йўқ», — деди у.

Ўзини энг кўп ким сифатида ҳис қилаётгани ҳақидаги аниқлаштирувчи саволга Мирзиёева тўғридан тўғри жавоб берди:

«Мен хизматчиман. Мен биринчи навбатда отамга хизмат қиламан, чунки у менинг ҳаётимдаги жуда катта фигура».

У отаси уни туғилганиданоқ мустақил шахс сифатида тарбиялагани ва унга шунга яраша муносабатда бўлганини айтди. Мирзиёеванинг фикрича, бу унинг узоқ кутилган, қолаверса, ҳам она, ҳам ота томонидан оиладаги илк фарзанд бўлгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳар икки томон ҳам унга ёш бола деб эмас, балки шахс сифатида қараган.

Саида Мирзиёева характерининг шаклланишида айнан отасининг ўрни катта бўлганини, уни масъулиятга ва қарор қабул қилишда қатъийликка ўргатганини таъкидлади. Оилада иерархияга риоя этиш ва катталарни ҳурмат қилиш қатъий қоида бўлган: унга синглиси Шаҳноза Мирзиёева ҳам «сиз» деб мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, бу оилада шаклланган муҳит ва тартиб-қоидаларнинг ифодаси бўлган.

«Дадам мени «Саида айтдими — тамом» деган руҳда шакллантирган. Ҳамма менга «сиз» деб мурожаат қиларди, ҳатто мендан бир ярим ёш кичик синглим ҳам. У мени доим «сиз»ларди… чунки тартиб шундай бўлганди. Ва мен англаб етдимки, ота-онамиз болалигимизданоқ бизни айнан шу иерархия, яъни «катта — бу бош, катта — бу муҳим» деган тартибда тарбиялаган экан. Айни дамда мен ўз ҳаётимни хизмат қилишга бағишлаяпман, десам бўлади. Мен шунчаки фойдам тегишини истайман. Ҳатто фарзандларимни ҳам айнан шу руҳда тарбиялаяпман», — деди у.

«Тўққиз йилдан бери эрта-ю кеч унинг ёнидаман»

Бошловчининг у сиёсий майдонга «органик» шаклда кириб келгани ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, Саида Мирзиёева бунинг ортида кўп йиллик меҳнат турганини таъкидлади:

«Аслида, мана тўққиз йилдирки, мен ҳар куни эрталабдан кечгача у киши билан елкама-елкаман. Менинг шахсий ҳаётим йўқ ҳисоби. Куним администрацияда бошланади, иш тугаши билан эса уйга югураман. Дадам билан баъзан бирга қайтамиз. Баъзида эса мен уйга шошиламан, ҳамма неваралари бобосини кутиб олиши учун болаларни йиғаман».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилди

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб соҳа вакилларининг маошлари сезиларли даражада оширилди.

Хоин тан соқчи 50 миллион доллар олиши мумкин

Мадуронинг уйини эгаллашда микродронлардан фойдаланилган. Улар ички уйнинг реал вақт режимидаги 3D харитасини яратган.

Венесуэла мудофаа вазири Владимир Подрино Лопес видеомурожаат йўллади

Аввалроқ Трамп Венесуела президенти Николас Мадуронинг асирга олингани ҳақида маълум қилган эди.

Месси қисқа муддатга АПЛ гранди сафига бориб қўшилиши мумкин

“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.

Мадуронинг ўғли отасининг ўғирлаб кетилишидан сўнг унга мурожаат қилди

У, шунингдек, Делси Родригесни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

Игор Сергеев Эронда қанча маош олади?

Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган Игор Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин турибди.

Озода Раҳмон Қобилжоннинг онасига 30 минг доллар миқдорида ёрдам берди

Расмийларга кўра, ушбу ташаббус жамиятда бирдамлик, меҳр-оқибат ва инсоний қадриятларни намоён этиш мақсадини кўзлайди.

"Буюк давлатлар том маънода хоҳлаган ишини қилишмоқда"

Мен аслида АҚШ президенти Доналд Трампга миннатдорчилик билдиришим керак.

Деярли умид йўқ: Рамзан Қодировнинг ўлими яқинми?

“Новая Газета Европа” манбасига кўра, Қодиров Путин раислигида ўтадиган Давлат кенгаши йиғилишида шахсан иштирок этишни режалаштирган ва шу мақсадда 24 декабр куни Москвага учиб келган. Бироқ 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Қодировнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у реанимобил орқали Президент администрациясига қарашли Марказий клиник шифохонага етказилган.

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов бўйича трансфер масаласида қарор қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.

Россия Днепрдаги Америка заводига ҳужум қилди

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг сўзлари ТИВнинг Telegram-каналида келтирилди.

Ҳусановга имконият: «Манчестер Сити» асосий ҳимоячиси учун мавсум деярли якунланди

"Манчестер Сити" жамоа ҳимоячиси Йошко Гвардиол АПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Челси"га (1:1) қарши ўйинда ўнг оёғининг катта болдир суяги синганини маълум қилди.

Дания бош вазири НАТОнинг тарқатиб юборилиши мумкинлигини айтди

АҚШ Гренландияга таҳдид солмаслиги керак. АҚШ Арктика оролига ҳужум қилиши мумкин ва ҳамма нарса бирданига тўхтайди, — деди М. Фредериксен.

Венесуэлада президент қароргоҳи яқинида отишма юз берди

Бу ҳақда Американинг BNO News портали хабар бермоқда.

Байден йилига қанча нафақа олади?

Нашр маълумотларига кўра, Байденнинг нафақаси президентлик пайтидаги маошидан юқори, Барак Обаманинг нафақасидан эса деярли икки баравар кўп.

Энг мураккаб ижро ҳаракатлари: Бобо набираси билан учрашди

Унга кўра, ҳар ойнинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 дан якшанба куни соат 10:00 гача учрашувга рухсат берилган

Фарғонада машинасининг ёнилғи бакида наркотик ва психотроп воситаларни ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.

Самарқандда беморнинг қорнидан 200 грамм мих олиб ташланди

Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда.

"Американинг душманлари — Россия ва Хитойдан тортиб Колумбия, Куба, Шимолий Корея ва Эронгача — барчаси Оқ уйга қўрқув билан қарашмоқда"

Венесуэлада қилган ишларни уддалай оладиган бошқа ҳеч бир ҳарбий куч йўқ, деди республикачи.

Номаълум шахс АҚШ вице-президентининг Огайо штатидаги қароргоҳига ўқ узди

Ҳодиса юз берган пайтда Вэнс ва унинг оиласи уйда эмас, Вашингтонда бўлишган.

Гренландия Бош вазири: "Мамлакатимиз сотилмайди"

Сиёсатчи бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзди.

Хоразмда «Cobalt» ҳайдовчиси поезд йўлига чиқиб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, поезд кузатув камерасига ёзилган тасвирларда локомотив машинист темирйўл кесишмасига яқинлашиш олдидан овозли сигнал бергани, қора рангли Cobalt автомобили ҳайдовчиси эса бир тўхтаб, кейин яна ҳаракатни давом эттиргани ва йўлга чиқиб кетгани кўринади.

"Кадишева бозори"да яна ёнғин чиқди

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 19:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:29 да қуршаб олинган ва соат 19:34 да ўчирилган.

Германия пойтахтида блэкаут юз берди

3 январда 45 мингта уй ва 2 мингта корхонада электр таъминоти ва иситиш тизими тўхтаган.

Тошкентда 34 ёшли аёлни Lacetti уриб юборди

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Трамп: "АҚШ Венесуэлада "ҳокимият тўғри алмашгунча" қолади"

Оқ уй раҳбари бу ҳақда Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш ҳақида: "Барча имкониятларни сафарбар қилдик. Нима керак бўлса, президентдан „добро“ олдик"

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.

Саида Мирзиёева: "Президентда шундай фазилат бор — у одамларни ўстиришни билади"

Президент администрацияси раҳбари сифатида мустақиллик ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Саида Мирзиёева отаси билан қарорларни муҳокама қилиш ҳар доим уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг бир қисми бўлганини таъкидлади.

Хитойда яна бир амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Унинг уйида 13,5 тонна олтин ва 23 тонна нақд пул сақланаётган жамғармалар борлиги аниқланган.

Маск: "Радикал сўллар ғалаба қозонса, АҚШ йўқолади"

Бу ҳақда АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқарган америкалик тадбиркор Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Францияда 15 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Франция 15 ёшдан кичикларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи

Индонезияда қариялар уйидаги ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди

А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.

Индонезияда қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

2025 йилда Европада Россиянинг гибрид ҳужумлари камайди, аммо 2026 йилда яна кучайиш эҳтимоли бор

2025 йилда Европада Россияга нисбат берилган гибрид уруш амалиётлари сони 2024 йилга нисбатан камайди.

Қорақалпоғистонда икки солиқ ходими қўлга олинди

Тадбиркорга нисбатан тамагирлик қилганлар қўлга олинди.