Трамп маъмурияти 2026 йил 1 январдан АҚШга кириш учун бизнес ёки сайёҳлик (B1/B2) визасини олишда паспорт эгалари 15 минг долларгача гаров пули қўйиши шарт бўлган мамлакатлар қаторига яна етти давлатни қўшди, дея хабар бермоқда нашр.
АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафта Бутан, Ботсвана, Марказий Африка Республикаси, Гвинея, Гвинея-Бисау, Намибия ва Туркманистонни ушбу рўйхатга яширин тарзда қўшган. Давлат департаментининг расмий сайтида эълон қилинган билдиришномага кўра, бу ўзгаришлар 1 январдан кучга кирган. 5, 10 ёки 15 минг долларлик тўлов миқдори ҳар бир ариза берувчи билан суҳбатда индивидуал белгиланади.
"Ҳозирда АҚШга кириш учун бизнес ёки сайёҳлик (B1/B2) визасини олишда паспорт эгалари 15 минг долларгача гаров пули қўйиши шарт бўлган мамлакатлар рўйхатига жами 13 давлат киритилган. 2025 йил август ва октябр ойларида Мавритания, Сан-Томе ва Принсипи, Танзания, Гамбия, Малави ва Замбия каби давлатлар рўйхатга киритилганди. Уларнинг иккитаси: Туркманистон ва Бутан Осиёдан, қолганлари Африка давлатлари. Бу кўплаб одамлар учун АҚШ визасини олиш жараёнини молиявий жиҳатдан имконсиз қилади", дейилади Associated Press хабарида.
АҚШ расмийлари 5 мингдан 15 минг долларгача бўлган гаров пули нишонга олинган мамлакатлар фуқаролари визани суиистеъмол қилиб қолиб кетмаслигини таъминлашда самарали эканини айтиб, бу чорани ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, АҚШ консуллик ходими кўрсатмасисиз тўлов қилган аризачилар ҳам тўланган пулни қайтариб ололмайди.
Гаров пули тўлаш визанинг берилишига кафолат бермайди, бироқ агар виза рад этилса ёки виза эгаси унинг шартларига амал қилганини исботласа, маблағ қайтарилади. Шунингдек, АҚШ консуллик ходими кўрсатмасисиз тўлов қилган аризачилар ҳам тўланган пулни қайтариб ололмайди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.