Tojikiston prezidenti Emomali Rahmon internetdagi layklar uchun asossiz jinoiy ishlar qo‘zg‘atilganini tanqid qilib, huquqni muhofaza qilish organlarini “bu amaliyotga chek qo‘yishga” chaqirgan.
Co‘nggi paytlarda ijtimoiy tarmoqlardagi materiallar va videoyozuvlar dalil sifatida tan olinayotgani tufayli, ayrim fuqarolar qoldirgan layklar ularning ta’qib qilinishiga sabab bo‘lmoqda. Ya’ni ba’zi idoralar ularga qarshi asossiz jinoiy ishlar qo‘zg‘atmoqda va bu holatga chek qo‘yish zarur, dedi Tojikiston prezidenti.
Prezidentga ko‘ra, Tojikiston fuqarolari diniy yoki muxolifat arboblarining internetdagi postlarini tomosha qilgani, layk qo‘ygani yoki izoh qoldirgani uchun turli muddatlarga qamoqqa tashlanmoqda.
2024 yilning 15 avgust kuni Xo‘jand sudi 46 yoshli fuqaro Jamshid Aminovni diniy videolar, xususan, asosan rus tilidagi arab shayxlarining va’zlari ostiga layk qoldirgani uchun 5 yil ozodlikdan mahrum qilgan.
Emomali Raxmonning bu harakati O‘zbekiston huquqni muhofaza qilish idoralari uchun ham yaxshi "signal" desa bo‘ladi. O‘zbekistonda ham 2023 yili navoiylik keksa ayolga besh yil oldin, ya’ni 2018 yili "Odnoklassniki" tarmog‘ida ta’qiqlangan diniy ma’ruzaga "layk" bosgani uchun 3 yilga ozodlikni cheklash jazosi berilgandi.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Россия энергетика инфратузилмасини йўқ қилиш кампаниясини аста-секин тикламоқда. Бу ҳужумлар кучаяди, аммо, бундан ташқари, Украинанинг бевосита юқори раҳбарияти ҳам хавф остида бўлиши мумкин.
Украина ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар янги ҳукуматнинг Киевга «Storm Shadow» ракеталарини етказиб беришдан бош тортгани сабабли «ёмонлашди».
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия, Хитой , Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги иттифоқни бузмоқчи . Бу ҳақда америкалик экспертлар маълум қилди, деб ёзади The Hill .
Бухоро вилояти ИИБнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Шофиркон тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат ўрганилганда, 16 ёшли ўспириннинг бир неча фуқароларни «чув» туширгани аниқланган.
Доналд Трамп ўзининг навбатдаги ваколат муддатини тинчликпарвар сифатида бошлашни истайди. Лекин у январь ойида лавозимга киришгунга қадар ҳали кўп нарса бўлиши мумкин.
Украина Эрон билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишувни бекор қилди, деб хабар берди жума куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук.
WSJ маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида ушбу компаниялар раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ўртасида келишув бўйича музокаралар олиб борилган.
Венгрия бош вазири жума куни европаликларга Доналд Трампнинг қайта сайланиши Россиянинг Украинадаги урушига оид ўйинни ўзгартиришини айтди ва Европа Иттифоқини «урушдан тинчликка ўтишга» чақирди.