Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (48-сон, 09.02.2026 й.) билан “Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
📝 Низомга кўра, ижтимоий хизматлар зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун ҳимоя қилиш режасига мувофиқ кўрсатилади.
📑 Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун индивидуал интеграция режасига мувофиқ кўрсатилади.
✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қуйидаги шаклларда ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун:
▪️ 6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар;
🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун "Меҳрли оила" хизмати.
📁 Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагини билдирган ЯТТ ёки юридик шахслар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг ("Ижтимоий ҳимоя" АТ) Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига киритилиши лозим.
📜 "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтиш учун талабгор томонидан сўровнома тўлдирилади.
⏳ Сўровнома 10 иш куни ичида талабгорнинг қуйидаги талабларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқилади:
▫️ талабгорда камида 2 нафар психоижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг мавжудлиги ва уларнинг камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши ҳамда соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг бўлиши;
▫️ бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги.
📙 Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор Ягона реестрга киритилади ва бу тўғрисида унинг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.
