Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 й.т., муқаддам судланган, ҳозирда пробация ҳисобида турган шахс ва унинг 1995 й.т. шериги Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган дала майдонидаги хуфия жойдан 2 кг 381 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб, ортга қайтаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу синтетик наркотик модда “Телеграм” мессенжеридаги интернет наркодўкон аъзолари томонидан Россия Федерациясидан мамлакатимизга олиб келинган.
Бошқа ҳолатда эса Янгийўл шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкларидан бирининг 2 нафар мутахассиси муқаддам наркокуръерлар Янгийўл туманидаги дала майдонига яшириб кетган 485 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, ўзларининг 1998 й.т. танишининг хонадонида сақлаётганликлари аниқланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида улардан ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Реал» бор эътиборини Чемпионлар лигаси доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб ўйинига қаратган ва ўз уйидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ярим финалга чиқишга ишонмоқда.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;